

Бугунги ўйин ҳақида
"Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳслар ҳар доим ўзининг юқори шиддати ва муросасизлиги билан ажралиб турган. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди.
Дерби тақдирини, энг аввало, иккала жамоа устозларининг тактик салоҳияти ва майдондаги тўғри юришлари белгилаб беради. Бироқ шахсий тахминимча, бугунги шиддатли тўқнашувда "Нефтчи"нинг қўли баланд келади.
Буюк жамоа сафидаги унутилмас гол ва Саркисян даври
Тарихга назар ташлаб, фаолиятимдаги энг ёрқин лаҳзалардан бирини эслашни истардим. Ўша даврда ўзбек футболининг ҳақиқий буюк жамоаси таркибида, жамоанинг энг ёш аъзоси бўла туриб, азалий рақибимиз "Навбаҳор" дарвозасига ғалаба голини урганман. Ёш футболчи учун ўз майдонидаги бундай муҳим ўйинда ғалабага муносиб ҳисса қўшиш — таърифлаб бўлмас бахт ва шараф эди.
Ўша йилларда Юрий Саркисян мустақил Ўзбекистон футболининг ҳақиқий "қироли" даражасига кўтарилган эди. Тажрибали мураббийнинг ҳар бир сўзи, берган кўрсатмалари футболчиларга ёқарди.


