Зидан Франция терма жамоасидаги илк ўйинида Туркия устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди

26 сен 2026, 07:30
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси (А лигаси) гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Туркияга қарши ўйиндаги (1:0) ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бу жуда ҳаяжонли. Дебют муваффақиятли чиқди. Туркияга келиб, шундай мураккаб муҳитда ўйнаш осон эмас. Кераклича ўйнадик. Яхши тўп сурдик, уларга юқори босим ўтказдик. Менда бор-yoғи уч яримта машғулот бўлганига қарамай, жуда кўп қизиқарли жиҳатларни кўрдим. Бу умид бағишлайди. Футболчилар қилган ишдан мамнунман. Ҳаммани кўриш ёқимли бўлди.

Бу ҳар доим инсонни тўлқинлантиради. Сўз топа олмаяпман. Франция терма жамоаси сафида бўлмаганимга ҳам анча бўлган эди. Қандайдир ўзгача воқеа юз бермоқда. Биз лаҳзадан завқ олмоқдамиз. Баланс — ҳамма нарсанинг калитидир", — деди Зидан TF1 эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TF1