Рабьо Зидан ҳақида: “Баъзан у жуда камгап, лекин ҳатто ўз қараши билан ҳам бизга жуда катта ёрдам беради”

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 19:55
"Милан" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Миллатлар Лигаси доирасидаги Туркияга қарши баҳс олдидан бош мураббий Зайниддин Зидан қўл остида ишлаш ҳақида фикр билдирди.

"Биз мураббийимиз билан биргаликда янги жиҳатлар устида ишлаяпмиз, лекин мақсадимиз ягона — ғалаба қозониш. Мураббийимиз кундалик ҳаётимизда бизга катта эътибор қаратади.

Баъзан у жуда камгап, лекин ҳатто ўз қараши билан ҳам бизга жуда катта ёрдам беради. У — афсона", – деди Рабьо.

Эслатиб ўтамиз, Туркия – Франция беллашуви бугун Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›