

"The Times" маълумотига кўра, бундай қарор "Сити"нинг рақиб клубларига компенсация талаб қилиш учун йўл очиши мумкин. Клуб жиддий қоидабузарликларда айбдор деб топилса, "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" каби клублар етказилган зарар учун товон талаб қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишлари ҳақида расмий хабар берилган.
Вазиятдан хабардор манбаларнинг айтишича, айрим клублар ўзларига етказилган зарар миқдорини олдиндан ҳисоблаб чиққан. Жумладан, Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаган даврлар билан боғлиқ йўқотишлар 100 миллион фунтдан ҳам ошиши мумкин.
Агар компенсацияга фоизлар ҳам қўшилса, талаб қилинадиган умумий сумма янада катталашиши эҳтимол қилинмоқда. Бироқ клубларнинг даъволари ва улар бўйича компенсация миқдори ҳозирча расман белгиланмаган.



