Мбаппе Туркияга қарши ўйинда жароҳат олди

26 сен 2026, 01:23
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Туркияга қарши Миллатлар лигаси 1-тур учрашувида жароҳат сабаб майдонни тарк этди.

"Реал" футболчиси 54-дақиқада ҳисобни очди. Голдан сўнг у оқсоқлана бошлади, аммо ўйинни давом эттирди. Бироқ 59-дақиқада чап тиззасидаги ноқулайлик сабаб алмаштирилди. Унинг ўрнига Дезире Дуэ майдонга тушди.

Мбаппенинг жароҳати қай даражада жиддий экани ҳозирча маълум эмас.

Франция Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Мбаппе жорий мавсумда “Реал” ва Франция терма жамоаси сафида ўтказган 9 та учрашувда 9 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia