

"Ғалаба қозонишни истаймиз ва барча ўй-хаёлларимиз фақат шу ҳақда. Бу жуда муҳим ўйин ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб бизга катта қийинчиликлар туғдириши аниқ, у ёғига нима бўлишини эса вақт кўрсатади.
Ҳамма ўйнашни хоҳлайди ва футболчиларимизнинг ҳар бири дунёнинг исталган жамоасида тўп тепа олган бўларди. Асосийси — асосий таркибда майдонга тушиш ёки захирада қолишга ҳаддан ташқари боғланиб қолмаслик. Чунки захирадан майдонга тушиб ҳам ўйинга сезиларли таъсир ўтказиш мумкин. Биз учун барча футболчилар жуда муҳим", – дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.



