Манчини: "Умид қиламизки, Италия Францияга қарши яхшироқ ўйин кўрсата олади ва ғалабага эришади"

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2026, 18:04
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидаги Францияга қарши ўйин олдидан биринчи баҳсдаги дурангни (1:1) эслаб ўтди.

"Ҳатто ҳимояланишга мажбур бўлганимизда ҳам, бу яхши ўйин бўлганди. Французлар бельгияликларга бўлгани каби бизга ҳам жиддий муаммолар туғдиришди, улар жуда кучли жамоа. Аммо бизнинг ўйинимизда ҳам яхшилаш мумкин бўлган жиҳатлар бор эди. Умид қиламизки, Францияга қарши яхшироқ ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга муваффақ бўламиз", – дея Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Ўйин пайшанба, 12 ноябрь куни Миланда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади. 15 ноябрь куни эса Франция 6-тур доирасида Туркияни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com