

— Бундай ҳолатда Россияда техникаси жиҳатидан Винисиус ёки Неймарга ўхшайдиган бирор футболчи борми?
— Бизда ҳатто Бразилиянинг ўзида ҳам Неймарга ўхшайдиган ҳеч ким йўқ (кулади).
— Винисиус ҳақида гап очилган экан. Унинг ҳақиқий эмаслиги (ўрнига қиёфадоши ўйнаётгани) ҳақидаги версияга ишонасизми?
— Йўғ-э, буларнинг бари футбол чўпчаклари. Шунчаки майдонда натижа бўлмаганида, дарҳол турли миш-мишлар бошланади.

Дунга — Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори, жаҳон чемпиони ҳамда футболчи ва мураббий сифатида Америка Кубогининг уч карра соҳиби. У 2006 йилдан 2012 йилгача Бразилия терма жамоасини бошқарган.



