

- Ўйин ҳақида фикрингиз…
- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Учрашув янги стадионда ўтказилди ва бу ҳам мухлисларга маъқул келди. Баҳснинг айниқса иккинчи бўлими қизиқ тус олди, ҳар икки томонга ҳужумлар ёғдирилди. Шу боис футболчиларимиз жуда кўп куч йўқотишди.
Бундан аввалги ўйинларда яккарашувларни бой бериб концентрацияни йўқотиб қўяётгандик, лекин бугун анча ўзимизга келиб олганимиз кўринди. Афсуски, ўтказиб юборилган голда яна тўп назоратини йўқотиб қўйдик. Бу каби хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.
Бугунги ғалаба ва ўйин учун йигитлардан миннатдорман, жамоамиз ёш, ўйиндан ўйинга ўсиш бор. Хатоларимиз жуда кўп, секин-аста камайиб боради деб ўйлайман. Ёшлар шундай ўйинлар орқали катта футболга тайёрланиб боради.
Биз ҳар бир баҳсда ютуқни кўзлаб майдонга тушамиз. Мағлубиятга учрасак бу катта муаммо эмас, аммо ёшларни ғалабалар орқали катта футболга ўргатмоқчимиз.

