Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Қодисия" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
12 окт 2026, 18:45
Элит ОЧЛ 2-туридан жой олган учрашув бошланди.

Элит ОЧЛ

2-тур

“Пахтакор” – “Ал Қодисия” 0:1

Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:45

Гол: 0:1 – 35, Тижжани Рейндерс (Кристофер Баа)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 5. Мортеза Пурали Ганжи, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Акмал Мозговой, 21. Башар Ресан, 23. Абдурауф Бўриев, 34. Шерзод Насруллаев, 50. Фламарион Филҳо, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90. Стефен Чинеду.

Захира: 35. Санжар Қувватов, 99. Максим Муркаев, 6. Сардор Мирқобилов, 8. Дилшод Саитов, 9. Иброҳим Ибрагимов, 16. Миразиз Абдукаримов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Муҳаммад-Бобур Каримов, 27. Сардор Собирхўжаев, 29. Аймен Ҳусайн, 77. Ойбек Бозоров.

"Ал Қодисия": 1. Коен Кастельс, 4. Жеҳад Зикри, 5. Юлиан Вайгль, 8. Наҳитан Акоста, 10. Мусаб Ал Жувайр, 14. Тижжани Рейндерс, 17. Педро Гастон, 22. Кристофер Баа, 26. Али Диабате, 32. Матео Ретеги, 33. Хулиан Киньонес.

Захира: 28. Аҳмад Ал Кассар, 50. Мешари Абдулазиз Сунюр, 7. Турки Аламмар, 9. Абдуллаҳ Иброҳим Салем, 12. Ясир Аш-Шаҳрони, 15. Муҳаммад Ал Қаҳтони, 18. Абдулмалик Солиҳ Ал Жобер, 27. Эяд Ҳусса, 30. Маҳамаду Сангаре, 35. Аҳмад Ал Сияҳи, 70. Сулаймон Сани.

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (33)

⏸ 45+2. Биринчи бўлим якунланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди.

Ҳозирча ҳисоб – 0:1, "Ал Қодисия" фойдасига. Танаффус!

❌ 45+1. ВАР тизими вазиятни ўрганиб чиқди ва ҳужум вақтида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Гол бекор қилинди!

⚽️ 45'. ГОООЛ! "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирмоқда! Фламарион тезкор қарши ҳужумни бошлаб, тўпни ўнг қанотдаги Башар Ресанга етказди. Ундан тўпни қабул қилиб олган Акмал Мозговой жарима майдончаси ичига аниқ тўп узатди ва Стефен Чинеду бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

42'. "Ал Қодисия" ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Ҳимоячи Муҳаммадрасул Абдумажидов қийинчилик билан бўлса-да, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф этди.

⚽️ 35'. ГОЛ! Кристофер Баа чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, тўпни марказга узатди. У ерда бўш турган Тижжани Рейндерс аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

🟨 33'. Бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинганидан сўнг тўпни тепиб юборгани учун Акмал Мозговой сариқ карточка билан жазоланди.

31'. "Ал Қодисия" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ҳужум якунида Хулиан Киньонес дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

29'. Матео Ретеги жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритади.

🖥 26'. Мусаб Ал Жувайр жарима майдончаси ичига тўпни узатди ва Хулиан Киньонес дарвозани аниқ нишонга олди. Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этиб, голни ҳисобга олмади.

24'. Матео Ретеги олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ Владимир Назаров тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

⚠️ 21'. Хавфли вазият! Шерзод Насруллаев чап қанотдан жарима майдончаси ичига аниқ тўп узатди. Фламарион дарвоза томон зарба йўллади, бироқ дарвозабон Коен Кастельс ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди.

⚠️ 15'. Хавфли вазият! Башар Ресан чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди. Тўпга чиқиб борган Фламарион бош билан дарвозага зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

14'. "Ал Қодисия" ҳимоядан олдинги чизиққа узун узатма амалга оширди. "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров вазиятни тўғри баҳолаб, ўз вақтида олдинга чиқди ва тўпни аутга чиқариб юборди.

9'. Ҳожиакбар Алижонов жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатиб берди, аммо ҳимоячи Али Диабате тўпни бош билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

6'. Кристофер Баа чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди, аммо ҳимоячи Заид Таҳсин тўп йўлига ғов бўлиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар аутдан тўпни ўйинга киритади.

⚠️ 3'. Хавфли вазият! Шеригининг узатмасидан сўнг Тижжани Рейндерс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Бироқ ҳимоячи Заид Таҳсин ортдан катта таваккал билан подкат ишлатиб, тўпни олиб қўйди ва хавфни бартараф этди.

⏱ 1'. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва учрашувга старт берилди. Тўпни майдон марказидан меҳмонлар – "Ал Қодисия" футболчилари ўйинга киритишди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. "Пахтакор" сариқ, "Ал Қодисия" эса оч қизил рангли либосларда тўп тепади. Ҳаммаси ўйин бошланишига тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›