

23-турнинг энг яхши дарвозабони — Ҳамидулло Абдунабиев (ОКМК)
ОКМК дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев “Навбаҳор” билан баҳсда (2:2) пенальтини қайтарди ва жамоасини бир қатор вазиятларда голдан қутқарди. У учрашув мобайнида 5 та сэйв қилиб, тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди.

23-турнинг энг яхши мураббийи — Александр Хомяков (“Бухоро”)
“Бухоро” ортда қолган турда “Андижон”га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрай туриб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Даҳшатли камбэк қайд этилишида Александр Хомяковнинг ўрни беқиёс. Унинг ўзгаришлари натижасида бухороликлар 80-дақиқадан кейин 3 та тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Шу тариқа, Хомяков тур мураббийи сифатида эътироф этилди.

23-турнинг энг яхши футболчиси — Рафаэль Тавареш (“Хоразм”)
“Хоразм” бу турда “Нефтчи” билан жанговар дуранг қайд этди (2:2). Хоразмликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Рафаэль Тавареш учрашувда ўзининг энг ёрқин томонларини намойиш этиб, дублни расмийлаштирди ва тур футболчисига айланди.

23-турнинг энг чиройли голи муаллифи — Сардор Мирзаев (“Локомотив”)
“Локомотив” бу турда “Сўғдиёна” майдонига сафар уюштириб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Темирйўлчилар” вингери Сардор Мирзаев 48-дақиқада Абдухолиқовдан пас қабул қилиб олиб, чап оёқда узоқ бурчакни нишонга олди. Тажрибали футболчининг бу голи турдаги энг чиройлиси сифатида эътироф қилинди. Қуйида мазкур голни томоша қилишингиз мумкин.




