Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди

22 ноя 2026, 09:25
Жозе Моуринью бошчилигидаги Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг уй учрашувларида кетма-кет 17 та ғалабага эришди.

Бу ҳақда журналист Педро Мартин X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Ушбу натижа жорий Ла Лига мавсуми 13-турида Мадрид клуби ўз майдонида "Сельта"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг қайд этилди. Бунгача "Сантьяго Бернабеу"да "Севилья" (4:1), "Вильярреал" (1:0), "Райо Вальекано" (4:1), "Малага" (4:0) ва "Реал Сосьедад" (4:1) мағлуб этилган эди. Португалиялик мутахассис клубдан кетишидан аввалги сўнгги мавсум ҳисобланган 2012/2013 йилги мавсумда ҳам "Реал" уйда кетма-кет 11 та ғалаба сериясини қайд этган эди.

Жорий 17 та ғалабадан иборат серия XXI асрда "Реал"нинг барча мураббийлари орасидаги энг яхши кўрсаткичдир. Худди шундай натижага Луис Моловни 1985/1986 йилги мавсумда эришган эди. Ушбу кўрсаткич бўйича рекордчилар 1960–1962 йилларда кетма-кет 22 та ғалаба ва 1962–1963 йилларда 18 та ғалаба қайд этган Мигель Муньос ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Championat.com