МЮ футболчилари Почеттинонинг илк машғулотидаёқ "маданий шок"ни бошдан кечиришди

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 14:01
"Манчестер Юнайтед" футболчилари янги бош мураббий Маурисио Почеттино қўл остидаги биринчи машғулот пайтидаёқ "маданий шок"ка тушиб қолишди.

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, ўйинчилар дарҳол жиддий ўзгаришларни сезишган: мавсумнинг омадсиз стартидан сўнг истеъфога чиқарилган англиялик Майкл Кэррик давридаги машғулотларга нисбатан жараён анча узоқроқ ва интенсивроқ тус олган.

Нашрнинг қайд этишича, мураббий футболчиларни ҳақиқий иш Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган 22 ноябрь, якшанба кунига белгиланган "Ливерпуль"га қарши учрашувдан кейингина бошланиши ҳақида огоҳлантирган. Почеттино клубга етиб келганидан дебют ўйингача тўрт кундан камроқ вақт ўтгани сабабли у жамоага ўзининг қатъий жисмоний талабларини тўлиқ қўйишга ҳали улгурмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun