

АПЛ 11-турида "шаҳарликлар" 16-дақиқада гол ўтказиб юбориб, "Фулхэм" билан дуранг ўйнашди (1:1).
"Ўтказиб юбораётган голларимизнинг қарийб 80 фоизи дастлабки 20 дақиқага тўғри келмоқда ва буни албатта тўғрилаш керак.
Тўғрилашимиз зарур бўлган жиҳатлар бор. Албатта, бундай ҳолатлар бизга ёқмайди — кетма-кет тўртта ўйиндан буён ғалабасиз серия. Афсуски, бу йўлнинг бир қисми — бундай даврларни бошдан кечиришга тўғри келади.
Катта устунлик бўлмаган ўйинларда дарвоза дахлсизлигини сақлаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш йўлини топиш муҳим. Афсуски, ҳозир буни уддалай олмаяпмиз. Жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз ва бундан сақланишимиз керак", — деди Мареска.



