Breaking! Таҳсин ва Отахоновнинг дисквалификацияси бекор қилинди

Sherzod Nurmatov
5 ноя 2026, 14:40
ЎзПФЛ бугун бошланадиган Суперлига 27-турида дисквалификацияга учраганлар рўйхатини эълон қилди.

Унда сўнгги турда қизил карточка олган “Пахтакор” ва “Хоразм” ҳимоячилари Заид Таҳсин ва Аббос Отахонов йўқ.

Championat.asia маълумотларига кўра, ЎзФҲМ Эксперт-ҳакамлар комиссияси қизил карточка нотўғри берилган деб топди ва Тартиб-интизом қўмитаси шу асосда уни бекор қилди.

27-турни қуйидаги футболчи ва расмийлар ўтказиб юборади:

Фаҳриддин Муҳаммадов (“Бунёдкор”)

Иброҳим Тўрақулов (“Сўғдиёна”)

Оллаберган Каримов (“Сўғдиёна”)

Жамбули Жигаури (“Қизилқум”)

Бобомурод Бозоров (“Қизилқум”)

Жавоҳир Рўзиев (“Бухоро”)

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (“Хоразм”)

Мурод Раҳматов (“Насаф”)

Сарвар Абдуҳамидов (“Сурхон”)

Нурилло Тўхтасинов (“Динамо”)

Фирдавс Абдураҳмонов (“Динамо”)

Одил Абдумажидов (“Андижон”)

3.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia