

— Ғалаба билан табриклаймиз!
— Раҳмат, Алҳамдулиллаҳ, жуда яхши ва муҳим ғалаба бўлди. Биласиз, ҳозир биз "Нефтчи"га жуда яқинмиз ва олдинда уларга қарши кечадиган ўйинимиз бор. Иншааллоҳ, ушбу баҳсда ва умуман қолган барча ўйинларда охиригача курашамиз. Мақсадимиз аниқ — бу мавсумда чемпион бўлишни хоҳлаймиз.
— Кейинги учрашув "Ал-Аҳли"га қарши кечади. Бу баҳсдан нималар кутяпсиз?
— Албатта, бу ажойиб ва муҳим ўйин бўлади. Осиё мусобақаларининг ўзгача ҳавоси бор. Биз мазмунли ўйин кўрсатишни истаймиз, чунки бу Ўзбекистон учун тарихий воқелик. Барчасини тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз, қолганини эса вақт кўрсатади.
— Жамоа Кубок мусобақасидан чиқиб кетди, қолаверса, клуб асосий ҳомийсини ҳам йўқотди. Лекин айнан шу воқеалардан сўнг — "Андижон"билан баҳсда ва бугун кетма-кет ғалаба қозона бошладинглар. Хўш, бунгача — ҳомий йўқотилишидан ва "Нефтчи"дан мағлуб бўлишдан аввал ғалабалар учун нима етишмаётган эди?
— Қаранг, "Нефтчи"га қарши кубок ўйинида ҳам бор кучимизни бергандик. Фақатгина сўнгги нуқтани қўйишда, дарвозага йўлланган охирги зарбада гол ура олмадик. Рақиб эса сўнгги дақиқада гол уриб кетди — менимча, бу ўринда уларга омад кулиб боқди. Лекин ҳеч қиси йўқ, чемпионатда ҳали вақтимиз етарли, иншааллоҳ.
— Ҳозир Тошкентдаги ҳаётингиз қандай кечяпти? Мана, икки дўстингиз билан ҳар куни пойтахтдасиз, шу ерда меҳнат қиляпсиз...
— Жуда яхши ва кўнгилдагидек. Бу ерда дўстларим ҳам мен билан бирга, шу сабабли ҳаммаси аъло даражада.



