Моуринью: "Ўйиннинг бу қадар қийин кечиши кўп жиҳатдан "Сельта"га боғлиқ бўлди"

22 ноя 2026, 10:45
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью Ла Лига 13-тури доирасида "Сельта"га қарши кечган ўйин (2:1) якунларини сарҳисоб қилди.

"Ўйин жуда оғир бўлди. Биринчидан, қандай ўйнашни, ҳимояланишни, тўпни назорат қилишни ҳамда тўпга эгалик қилиб, ғалаба қозонмоқчи бўлган жамоага қандай халақит беришни биладиган "Сельта" туфайли. Ўйиннинг бу қадар қийин кечиши кўп жиҳатдан "Сельта"га боғлиқ бўлди.

Бундан ташқари, энг яхши формада бўлмаган кўплаб футболчиларни кўрдим — пайшанба куни келган, чоршанба куни ухламаган, самолётда бир неча соат ўтказган футболчиларни... Жисмоний чарчоқ психологик ҳолатга ҳам таъсир қилади. Ушбу учрашувда Конатенинг биринчи узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бу ёқимсиз ҳиссиёт.

Лекин ижобий жиҳатлар ҳам бор ва улардан бири — ушбу футболчилардаги ғалабага бўлган ирода, уларнинг матонати. Биз ўйинни Арда [Гюлер] ва Жуд [Беллингем] билан, ҳужумкор ярим ҳимоя зонасида жуда толиққан ўйинчилар билан якунладик, бироқ улар бор кучини бериб ҳаракат қилгани кўриниб турди.

Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ўйин узлуксиз шиддатга айланди: тўп йўқотиш, тўпни қайтариб олиш, тўп йўқотиш, тўпни қайтариб олиш... Якунда эса очко қўлга киритдик, энг муҳими шу.

Биз осон ғалаба қозонишни истаймиз, токи бўлимлар орасида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бораётиб, бироз хотиржам тортиб, кулиш имкони бўлсин. Бунга ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди ва шунинг учун жанговар руҳни намоён этиш керак. Иккинчи бўлимдаги асосий жиҳатлардан бири — янада фаолроқ прессинг, йўқотилган тўпни қайтариб олиш...

Бу психология масаласи, бу кучли жамоа, бор кучини берадиган ва қийинчиликларга қарши кураша оладиган инсонлар жамоаси. Қийинчиликлардан бири — ютқазиш ва трибуналарда ҳуштакбозликни эшитиш. Биз кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозондик ва сешанба куни ўнинчи ғалабага эришамиз", — деди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Marca