

– Аввало, "Пахтакор"нинг уч очкони қўлга киритгани билан табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Яхши ўйин бўлди. "Динамо" – кучли жамоа, лекин биз 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилдик. Баъзи хатоларга йўл қўйдик, аммо футболда бу табиий ҳолат. Башар учун хурсандман, у иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишда давом этамиз ва чемпион бўламиз.
– Ҳозирги жисмоний ҳолатингизни қандай баҳолайсиз? Чунки Ироқ терма жамоасидаги ўйинлар ва ундан кейинги байрамлардан сўнг катта танаффус юзага келди ва сиз майдонга тушмадингиз.
– Ҳа, мен тахминан 15 кун ўйнамадим. Бу жуда қийин ҳолат. Чунки Ироқ, Мексика ва Ўмон ўртасидаги парвозларга 25 соат вақт кетди. Бу, албатта, инсонни чарчатади. Лекин ҳозир мен тайёрман. Ҳаммаси жойида. Кейинги учрашувларда ҳам тўлиқ тайёр ҳолатда бўламан.
– Боливияга қарши ўйиндаги сўнгги ҳуштак чалинганидан кейинги лаҳзаларда нималарни ҳис қилдингиз? 42 йилдан сўнг йўлланмани қўлга киритиш қандай ҳиссиёт бағишлади?
– Бу туйғуни сизга қандай тушунтиришни ҳам билмайман. Ўзимни худди туш кўраётгандек ҳис қиляпман. Ҳакам ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштакни чалганида... бунга ишониш қийин эди. Лекин, албатта, мен жуда бахтлиман. Биз кўп йиллардан бери Жаҳон чемпионатида ўйнамаётган эдик. Энди бу барча футболчилар, бутун мамлакатимиз учун жуда катта имконият. Бу ҳамма нарсани ўзгартириб юборади. Иншааллоҳ, биз мундиалда ҳам яхши иштирок этамиз.



