

– Заид Таҳсин ҳақида сўрамоқчи эдим. Ироқ жаҳон чемпионатида кўнгилсиз натижа қайд этди ва маҳаллий мухлислар томонидан унга нисбатан ҳатто ўлим таҳдидигача боришди. Бу ҳолат футболчининг руҳиятига қай даражада таъсир қилди? У билан алоҳида гаплашдингизми?
– Ҳа, алоҳида гаплашдик. Унинг руҳий ҳолати ҳали ҳам тўлиқ жойида эмас. Биз бунинг устида ишлаяпмиз. У ҳам йўл қўйган қўпол хатоларидан кейин ҳали ҳам ҳаяжонда. Шу устида ишлаяпмиз, гаплашяпмиз. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларгача секин-аста руҳий томонлама ўзига келиб қолади.



