"Клуб учун энг яхши бўлган ишни қиламан". Кэррик — Фернандешни сардорлик мақомидан маҳрум қилиш эҳтимоли ҳақида

24 окт 2026, 09:10
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасида "Комо"га қарши ўйинда (4:1) жамоанинг ўйин режасини танқид қилган Бруну Фернандешни сардорлик боғичидан маҳрум қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади.

– Мен шунчаки шуни айтмоқчиманки, ҳар доим — вазият қандай бўлишидан қатъи назар — клуб учун энг яхши бўлган ишни қиламан.

– Мартинеснинг яқиндаги баёнотларидан сўнг таркибни жипслаштиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда Фернандешнинг фикрлари жамоани бўлиб юбориши мумкин эмасми?

– Мен учун энг муҳим нарса — бу жамоа. Биринчи навбатда — таркиб, таркибдаги динамика. Ва яна қайтараман — гап клуб ҳақида бормоқда. Мен эса ҳамиша клуб учун энг яхши бўлган ишни қиламан, — дейди Кэррикнинг сўзларини The Telegraph нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›