

Бу ҳақда Eurosport'га таяниб Sport.es хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи Париж жамоаси таркибини кучайтириш учун жиддий номзод ҳисобланади, чунки ПСЖ уни бир неча йилдан бери кузатиб келмоқда.
Жорий мавсумда Уильямс Ла Лигада еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2035 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.



