"Хетафе" яна бир юлдуз футболчи билан шартнома имзолашга тайёр

24 окт 2026, 10:35
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Жейдон Санчо агар эркин агент сифатида "Хетафе"га ўтишга қарор қилса, молиявий талабларини сезиларли даражада камайтиришига тўғри келади.

Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Испания клуби ҳафтасига тахминан 10 минг фунт (12 минг еврога яқин) тўлашга тайёр, "қизил иблислар" сафида эса у худди шу муддат учун 250 минг фунт (300 минг еврога яқин) олар эди. Ҳозирча Санчо "Хетафе"га ўтиш эҳтимолидан воз кечгани йўқ, аммо аввалига у ҳамма нарсани жамоа бош мураббийи Хосе Бордалас билан муҳокама қилиб олмоқчи.

Аввалроқ 26 ёшли Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида "Астон Вилла"да тўп сурган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›