

Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли бразилиялик Турин клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади. Улар дарвозабонни қўлга киритиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
Алиссон "Ливерпул"га 2018 йилда "Рома"дан қўшилган. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 34 ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборди ва 13 тасида дарвозасини дахлсиз сақлади.
Футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.



