

Кальяридаги "Унипол Домус" стадионида кечган беллашув Маттео Марченаро бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан бошқарилди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйиндаги ҳисобни 20-дақиқада "Кальяри" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини очди. "Ювентус" ҳужумчиси Рандаль Коло Муани эса 81-дақиқада жавоб тўпини киритиб, туринликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.
“Кальяри” - “Ювентус” 1:1
Голлар: Мальдини 20 - Коло Муани 81.
Ушбу баҳсдан сўнг 13 очко тўплаган "Кальяри" турнир жадвалининг 4-поғонасидан жой олди. 11 очкога эга "Ювентус" эса 6-ўринда бормоқда. Мусобақа жадвалини 16 очко жамғарган Миланнинг "Интер" клуби бошқармоқда. Худди шунча очко тўплаган "Лацио" иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Навбатдаги турда "Кальяри" 19 октябрь куни сафарда "Монца" меҳмони бўлади. "Ювентус" эса 18 октябрь куни ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилади.



