

Реджо-нель-Эмилиядаги "Мапей — Читта-дель-Триколоре" стадионида кечган беллашув Франческо Фурно бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан бошқарилди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйиндаги ҳисобни 63-дақиқада "Милан" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо очди. Орадан беш дақиқа ўтиб "Сассуоло" ҳимоячиси Кас Одентал мувозанатни тиклади.
“Сассуоло” - “Милан” 1:1
Голлар: Одентал 68 - Рабьо 63.
Ушбу баҳсдан сўнг 8 очко тўплаган "Сассуоло" турнир жадвалининг 10-поғонасидан жой олди. 12 очкога эга "Милан" эса 4-ўринда бормоқда.
Навбатдаги турда "Сассуоло" 16 октябрь куни сафарда "Фрозиноне" меҳмони бўлади. "Милан" эса 18 октябрь куни ўз майдонида "Аталанта"ни қабул қилади.



