"Рубин" мағлубиятга учради, Ўрозовда автогол

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 23:57
Россия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 10-туридан ўрин олган "Рубин" (Қозон) ва "Динамо" (Москва) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Қозондаги "Ак Барс Арена" стадионида кечган беллашувни Иван Абросимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Қозон клуби аъзоси Жаҳонгир Ўрозов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 37-дақиқада "Рубин" ҳимоячиси Илья Самошников қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 83-дақиқада эса бош ҳакам "Динамо" ҳимоячиси Рубенсни ҳам майдондан четлатди.

“Рубин” - “Динамо” 0:1

Гол: Ўрозов 30 (автогол).

10 та турдан сўнг 12 очко тўплаган "Рубин" РПЛ турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. 22 очко жамғарган "Динамо" эса биринчи поғонага кўтарилиб олди. Худди шунча очкога эга ЦСКА жамоаси иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia