

Труадаги "Стад де л'Об" стадионида кечган беллашувни Гийом Парадис бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги илк голни 50-дақиқада "Марсель" ярим ҳимоячиси Амин Арит киритди. 90+8-дақиқада эса Химад Абделли пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.
“Труа” - “Марсель” 0:2
Голлар: Арит 50, Абделли 90+8.
Франция чемпионатидаги олтита ўйиндан сўнг 6 очко тўплаган "Марсель" турнир жадвалининг 13-поғонасидан жой олди. 4 очкога эга "Труа" эса 17-ўринда бормоқда.
Навбатдаги турда "Марсель" 18 октябрь куни сафарда "Анже" меҳмони бўлади. "Труа" эса бир кун олдин ўз майдонида "Ланс"га қарши куч синашади.



