"Ливерпуль" АПЛнинг дастлабки олти турида бор-йўғи иккита ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 22:55
"Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг дастлабки олти турида атиги икки бор зафар кучди.

Мавсумнинг 6-туридан ўрин олган баҳсда мерсисайдликлар ўз майдонида "Манчестер Сити"га йирик ҳисобда имкониятни бой беришди (0:3). Учрашув Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида кечиб, бош ҳакам сифатида Крис Кавана фаолият олиб борди.

Жорий мавсумда "Ливерпуль" фақат "Ипсвич" (2:0) ва "Борнмут" (1:0) жамоаларини мағлуб этган, шунингдек, уч бор дуранг қайд этган.

Ушбу ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган "Ливерпуль" Англия чемпионати турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. 18 очкога эга "Манчестер Сити" эса мусобақа жадвалини бошқармоқда.

Навбатдаги турда мерсисайдликлар "Брентфорд" билан куч синашади (17 октябрь), "шаҳарликлар" эса "Ипсвич Таун"га қарши майдонга тушади (17 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com