Йоргос Донис Ўзбекистон жамоаларига қарши қандай натижа қайд этган?

Iskandarov Abdulaziz
17 ноя 2026, 14:00
Бугунги рақибимиз — Саудия Арабистони терма жамоаси устози Йоргос Донис ўзбек футболига бегона эмас.

2015 йилдан бери Саудия клубларида ишлаб келаётган грециялик мутахассис шу кунга қадар юртимиз жамоалари билан фақат Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида тўқнаш келган.
"Ал Ҳилол" бош мураббийи сифатида у "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши жами 6 та учрашув ўтказиб, уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида дуранг ўйнаган ва фақат 1 марта ("Локомотив"га) имкониятни бой берган.

Дониснинг ўзбек клубларига қарши барча ўйинлари:

2015: "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 3:1
2015: "Локомотив" – "Ал Ҳилол" 1:2
2016: "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" 2:2
2016: "Ал Ҳилол" – "Пахтакор" 4:1
2016: "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 0:0
2016: "Локомотив" – "Ал Ҳилол" 2:1

Кўрамиз, мутахассиснинг миллий терма жамоалар даражасидаги илк тўқнашуви қандай якун топар экан.

Маълумот ўрнида, бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›