

Ўйинга бош ҳакам этиб Абдуллоҳ Жамол тайинланган. Унга қанотларда ҳамюртлари Сауд ал-Шемали ва Али Жроқ ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Аммор Ашкана бажаради.
VAR ҳаками этиб Абдуллоҳ Араб, унинг ёрдамчиси сифатида эса Абдуллоҳ ал-Кандари тайинланган.
Мусобақанинг тўрт туридан кейин "Ал Ҳилол" 9 очко билан Ғарб минтақаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Нефтчи" эса 4 очко билан тўққизинчи поғонада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашуви 23 ноябрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.



