

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳозирча ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаяпти. "Ювентус" машғулотлар базасида ваҳима йўқ, бироқ клубдагилар қизиқишдан яхши хабардор. Почеттино ўйинчининг универсаллигини юқори баҳолайди.
Америкалик футболчининг шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Бундан ташқари, клуб раҳбарияти ва бош мураббий Лучано Спаллетти футболчини дахлсиз деб ҳисоблайди. УЕФА билан тузилган келишув шартлари ва молиявий мувозанатни сақлаш зарурлигига қарамай, "Ювентус" МЮнинг хавбекни қўлга киритиш борасидаги ҳар қандай уринишларига қарши туриши кутилмоқда.



