Россиялик мутахассис: "Ўзбекистон юқори прессинг билан Россия терма жамоасини тор-мор этди — футболчиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди ва нима қилишни билмай қолишди"

15 ноя 2026, 08:10
Россиялик мураббий Сергей Ташуев Россия терма жамоасининг Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда терма жамоамиз, афтидан, Ўзбекистон марказий ҳимоячиларга юқори прессинг қўллашини кутмаган ёки бунга тайёр бўлмаган. Вахания ва Круговой жуда юқорида жойлашган, ҳужум гуруҳи эса узоқда эди. Бизни юқори прессинг билан тор-мор этишди: дастлабки 20-25 дақиқада футболчиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди ва нима қилишни билмай қолишди. Одатдагидек ҳимоядан чиқиб кета олишмади.

Иккинчи бўлимда, эҳтимол, ўзгартиришлар киритилгандир. Аммо бошқа жиҳат ҳам бор: бутун 90 дақиқа давомида бу қадар тажовузкор прессинг қилиш имконсиз. Ўзбекистон босимни сусайтирди, футбол кўпроқ позицион тус олди. Бизда эса тўпга эгалик қилишни ва жарима майдонида тўғри жойлашишни биладиган креатив футболчилар йиғилган.

Мураббийлар штаби юқори прессингга тайёргарликка эътибор қаратиши керак. Бу замонавий футболнинг таркибий қисмларидан бири. Ўзбекистон яхши таассурот қолдирди, бизникилар эса учрашув боришини ўзгартира олиб, ғалаба қозонишгани учун баракалла", — дея Ташуевнинг сўзларини келтиради Metaratings.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Metaratings

Сўнгги янгиликлар

Барча ›