Йерро яна Испания ФФ спорт директори этиб тайинланди
24 ноя 2017 00:49
Янгиликлар
Йерро яна Испания ФФ спорт директори этиб тайинланди
“Реал” ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро яна Испания футбол федерацияси спорт директори лавозимини эгаллади.
Бу ҳақда Испания ФФ твиттер саҳифасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Йерро 2007-2011 йилларда ҳам худди шу вазифада ишлаган.
Илгарироқ Marca нашри берган хабарга кўра, Серхио Рамос, Пике, Сержио Бускетс, Андрес Иньеста сингари футболчилар Йеррони бу лавозимда ишлашини қўллаб-қувватлашган эди.
Испания ФФдан кейин Йерро “Малага” жамоасида бош директор, сўнгра “Реал”да Карло Анчелоттига ёрдамчи ва “Овьедо” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар