

“G” гуруҳи
Мазкур гуруҳда ҳали ҳеч нима ҳал бўлмаган. Дастлабки турдан сўнг бир очкога эга барча терма жамоа. Бу эса ушбу турда барча ўйин “ёниши”ни англатади.
Бельгия Эронга қарши ўйин ўтказади. Бу, шубҳасиз, фаворит саналган жамоанинг навбатдаги очко йўқотиши бўлмаслигига қарши ҳамда принцпиал жиҳатдан муҳим ўйинлар ўтказаётган Эрон учун ўта қадрли.

Янги Зеландия ҳам Миср билан ҳисоб-китоб қилиб олади. Ушбу баҳсдаги жамоа ҳаттоки гуруҳ пешқадами бўлиши мумкин.
Нима бўлса-да, бизни жуда қизиқарли икки ўйин кутмоқда.
21 июнь, 23:59. Бельгия - Эрон
22 июнь, 06:00. Янги Зеландия - Миср
“H” гуруҳи
Бу гуруҳда ҳам юқоридагидек вазият. Испания ва Уругвайнинг бахти шуки, улар айни ушбу турда ўзаро ўйин ўтказмайди. Икки аутсайдерга қарши ўйинлар дейишга уялади киши, биринчи турдаги натижаларга қараб.

Икки хил сценарий бўлиши мумкин, ё иккиси ҳам йирик ҳисобларда ғалабага эришади ёки сенсациялар давом этади. Биз, чиройли ва интригали футбол тарафдоримиз. Мабодо яна дуранглар бўлса ҳам, йўқ дейилмайди. 3-турда ҳам қизиқарли ўйинлар кўриш истагидамиз.
21 июнь, 21:00. Испания - Саудия Арабистони
22 июнь, 03:00. Уругвай - Кабо-Верде
“I” гуруҳи
Франция ва Норвегия аввалги турдаги рақибларини алмашиб олишади. Иккиси ҳам пешқадамликка интилмоқда ва 3-турдаги ўзаро ўйинда плей-офф олди футболчиларига дам бериб олишмоқчи.

Ироқ ва Сенегал учун эса охирги имконият деса ҳам бўлади. Қайсидир бири рақибидан очко олса, келаси турдаги ўзаро ўйинда фаворитга айланади.
23 июнь, 02:00. Франция - Ироқ
23 июнь, 05:00. Норвегия - Сенегал
“J” гуруҳи
Амалдаги чемпион дастлабки турда Мессининг хет-тригидан сўнг пешқадам гуруҳда. Бироқ бу гал рақиб ўзи билан бир хил очко тўплаб турган Австрия. Албатта, уларга осон бўлмайди.
Иордания ва Жазоир эса максимал даражада ютишга интилади. Улар тушунишадики, келаси турдаги рақиб осон эмас, аммо ўхшаб қолса, очко олиш мумкин ва келаси босқичга йўл олиш имкони бор.

Ҳар икки ўйинда ҳам бир-биридан ажойиб мотивация бор, фақатгина кўриб, баҳра олиш лозим.
22 июнь, 22:00. Аргентина - Австрия
23 июнь, 08:00. Иордания - Жазоир
“K” гуруҳи
Португалия ва Роналду, нима бўлса ҳам, илк турда ютгани яхшироқ эди. Бу сафар уларнинг “кўзи қонга тўлган”. Бироқ Ўзбекистон МТЖ Колумбияга қарши ўйинда кўрсатдики, эпласа бўлади. Айниқса, Криштиануси бор жамоани. Бир амаллаб очко олишимиз муҳим саналади бу ўйинда.

Конго ДР эса илк ўйиндаги очкодан кейин Колумбия билан чинакамига олишади. Мухлислар кутаётган натижа эса умуман бошқача, Колумбия ютса ютиб қўяверсин. Ахир Ўзбекистон МТЖ шунчаки иштирок этишга эмас, барчани хурсанд қилувчи ўйин кўрсатишга келган. Натижа бўлса, нур устига нур.
23 июнь, 22:00. Португалия - Аргентина
24 июнь, 07:00. Колумбия - Конго ДР
“L” гуруҳи
Англия ҳам мундиалда иштирок этяпти, эсдан чиқариб қўймадингизми? Хорватияни зўр ўйин ва ажойиб натижа билан таслим этган жамоа энди Ганага қарши ўйин ўтказади.
Ўз навбатида, Гана ҳам илк турда Панамани мағлуб этганди. Уларда ҳам масалани келгуси турга қолдирмасдан, шу босқичдаёқ 1/16 финални ҳал этиб қўйиш истаги бор.

Хорватия эса уч очко олиш илинжида Панама билан ўйин ўтказади. Агар ўзи кутган натижалар бўлса, бу гуруҳда сўнгги тур “ёнади”.
24 июнь, 01:00. Англия - Гана
24 июнь, 04:00. Панама - Хорватия
ЖЧ-2026'ни Allplay'да томоша қилинг — CHAMPIONATASIA промокоди билан 45 кун бепул
Промокодни фаоллаштириш ҲАВОЛАСИ



