

Манба маълумотларига кўра, клуб 18 ёшли ярим ҳимоячининг ЖЧ-2026даги ўйинини кузатиб бормоқда. "Реал" жаҳон чемпионатида ўзини яхши кўрсатадиган футболчилар трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Буадди "Лилль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Буадди 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси сафида гуруҳ турнирида Бразилия (1:1) ва Шотландияга (1:0) қарши тўлиқ ўйин ўтказди. Аввалроқ, "Арсенал" ва "Ливерпуль” ҳам Буаддининг трансферига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.



