

Маълумотларга кўра, рейтинг кўрсаткичлари учта асосий йўналиш бўйича тақсимланган:
Ҳужумкорлик
Ҳужум салоҳияти бўйича рейтингни колумбиялик юлдуз Луис Диас бошқариб бормоқда (9.49). Эътиборлиси, Аббосбек Файзуллаев ушбу кучли рўйхатда учинчи поғонадан жой олди. Унинг ҳужумкорлик кўрсаткичи 8.01 баллни ташкил этди ва у Жаминтон Кампаздан (8.08) кейинги ўринни банд этди.
Креативлик
Ўзбекистонлик футболчилар учун энг муваффақиятли йўналиш креативлик ва ўйинни ташкил қилиш бўлди. Бу борада Топ-5таликдан нақд уч нафар вакилимиз жой олди:
Рейтинг етакчиси Луис Диасдан (8.8) кейинги ўринни 7.54 балл билан Отабек Шукуров эгаллади.
Учинчи поғонада Фаррух Сайфиев қайд этилди (7.06 балл).
Ёш иқтидор соҳиби Беҳрузжон Каримов эса 6.83 балл тўплаб, тўртинчи ўринни банд этди.
Ҳимоя
Ҳимоя рейтингида Колумбия вакиллари устунлик қилишди (етакчи Даниэль Муньос — 7.46). Бироқ, ўзбекистонлик ҳимоячилар ҳам кучли рақиблар орасида рейтингга киришга муваффақ бўлишди:
Абдуқодир Ҳусанов ҳимоядаги фаоллиги учун 6.28 балл олиб, рўйхатнинг 6-поғонасидан жой олди.
Достонбек Ҳамдамов эса 6.14 балл билан 9-ўринда қайд этилди.



