Ўзбекистон терма жамоаси кузда Таиланддаги турнирда иштирок этиши мумкин

Оқил Абдубарноев
21 июн 2026, 17:26
Жорий йилнинг кузида Таиланд яшил майдонларида анъанавий "King's Cup – 2026" (Қирол кубоги) халқаро турнири бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Мусобақа 2026 йилнинг 9–17 ноябрь кунлари ФИФА кунлари доирасида ташкил этилади. Эътиборлиси, ушбу нуфузли ўртоқлик турнирида Осиё кубогининг мунтазам иштирокчилари бўлган тўртта терма жамоа: Ўзбекистон, Ўмон, Баҳрайн ва Таиланд терма жамоаларининг қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий ёки бошқа ёшдаги жамоанинг иштирокини ҳозирча тасдиқламаган.

HLViIyRbwAAk0Y0.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ASEAN FOOTBALL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›