

Манба маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" 29 ёшли испанияликка бир неча ой олдин янги шартнома таклиф қилишган, бироқ томонлар ҳали ҳам келишувга эришмаган. Ҳозир музокаралар тўхтатилган.
Родрининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Аввалроқ ОАВда ярим ҳимоячининг трансферига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Родри 2019 йилдан бери "Манчестер Сити" сафида ўйнамоқда. У жамоа сафида 298 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган. испаниялик футболчи 2024 йилда "Олтин тўп" соҳибига айланди.



