UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  127 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди” Янгиликлар

“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Дўстлик” (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Бизда ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти. Бундан ташқари йўқотишларимиз бор. Жароҳатлар ва дисквалификациялар ўйинимизга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ғалаба қозониш учун тайёрландик, ҳаракат қилдик. Лекин, айтиб ўтганимдек натижага таъсир кўрсатадиган жиҳатлар ҳам бор. 

- Жамоа ўз майдонида гол ура олмаганига сабаб нима?

- Бу ишонч билан боғлиқ. Вазиятлар кўп яратаяпмиз. Эътибор берган бўлсангиз, сўнги якунловчи зарбаларда оқсаяпмиз. Футболда руҳият ва ишончнинг ўрни муҳим. Шунингдек, таркибдаги йўқотишлар сабаб тўлиқ куч билан ўйнай олмаяпмиз.

- Жамоа бош мураббийи Хаким Фузайлов иккинчи бўлимда захира ўриндиғида кўринмаганини қандай изохлайсиз?

- Бош мураббий билан ҳаммаси жойида. Бу борада муаммо йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика