Сергей Токов: "‘Пахтакор’ футболчиси Абдуҳамидовни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган"

Оқил Абдубарноев
22 июл 2026, 12:32
"Хоразм" бош мураббийи Сергей Токов клуб футболчиси Рустам Абдуҳамидовнинг захирага олинаётган пайт вақт чўзганига изоҳ берди.

"Мен ўз ўйинчим билан гаплашдим, тушунтирдим: биринчи навбатда жамоа ҳақида ўйлаш керак, ўзининг шахсий амбициялари ҳақида эмас. Чунки, унинг айтишича, "Пахтакор" ўйинчиси уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган экан. Шунинг учун у шундай реакция қилди. Хўш, бу устида иш олиб борамиз, тушунтирамиз. Менимча, ҳакамлар ҳам бунга эътибор беришлари керак эди, чунки, билишимча, майдонда сўкиниш ҳам мумкин эмас. Провокация ҳам... Ҳакам майдондаги провокацияларни бартараф этиши керак. Бу менинг фикрим", деди 44 ёшли мутахассис.

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›