Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"
12 дек 10:18
Янгиликлар
Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"
"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд келаси ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.
"Бу менинг биринчи Жаҳон чемпионатим бўлади ва бу ажойиб. Отам [Алф-Инге Ҳааланд] 1994 йилда Қўшма Штатларда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўйнаган. Шундай экан, Қўшма Штатларга бориб, жаҳон чемпионатида ўйнаш учун чиндан ҳам ўзгача ҳис туйғу. Бу ажойиб бўлади. Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак.
Норвегия гуруҳдаги саккизта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди ва тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Холанд Европа саралаш босқичида 16 та гол билан энг кўп тўпурар бўлди.
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Норвегия Франция, Сенегал ва қитъалараро плей-офф орқали турнирга йўлланма олган жамоа билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар