Президентимиз “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди

Iskandarov Abdulaziz
23 июн 2026, 17:54
Давлатимиз раҳбари Наманган вилоятига сафари доирасида “Навбаҳор” футбол клуби академиясига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Наманган вилоятига ташрифи доирасида “Навбаҳор” футбол академиясига ташриф буюриб, бу ерда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув-машғулот жараёнлари билан танишди.

Наманган вилояти ўзининг бой футбол анъаналари ва иқтидорли футболчилари билан мамлакатимизда алоҳида ўрин тутади. Ёш авлодни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида “Навбаҳор” академияси бошқаруви уч йил муддатга дунёнинг етакчи футбол мактабларидан бири саналган Нидерландиянинг “Аякс” футбол академиясига бошқарувга берилган.

"Аякс" дунёдаги энг машҳур академия ҳисобланади (1900 йилда ташкил этилган) ва ўз тарбияланувчиларини Европанинг машҳур клубларига ўтказиш орқали ҳар йили ўртача 50-70 миллион евро даромад олади.

Келишувга асосан, клублар ўртасида қўшма ўсмирлар футбол академияси ташкил этилиб, ўзбекистонлик ёш футболчилар ва мураббийларни тайёрлаш бўйича “Аякс”нинг бошқарув модели жорий этилади.

Ҳозирги кунда академияда хорижий мутахассислар, жумладан, мураббий ва скаутлар фаолият юритиб, маҳаллий ёшларни Европа футбол стандартлари асосида тайёрлаш ишларини олиб боряпти.

Президентимиз академия инфратузилмаси, машғулот майдонлари ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, ёш футболчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг орзу-интилишлари ва келгуси режалари билан қизиқди.

Учрашув давомида мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро майдонлардаги иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари академия тарбияланувчилари билан суратга тушди.

photo_2026-06-23_17-48-23.jpgphoto_2026-06-23_17-48-24.jpgphoto_2026-06-23_17-48-25.jpgphoto_2026-06-23_17-48-26.jpgphoto_2026-06-23_17-48-27.jpgphoto_2026-06-23_17-48-28.jpgphoto_2026-06-23_17-48-29.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: President.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›