Португалия етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин сафга қайтди

Оқил Абдубарноев
19 июн 2026, 17:37
"Манчестер Сити" аъзоси Конго ДР билан учрашувни ўтказиб юборганди.

Пайшанба куни миллий терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг "K" гуруҳи 1-турида Конго Демократик Республикаси билан қайд этилган дурангдан (1:1) сўнг машғулотларга қайтди.

Жисмоний ҳолатидаги муаммолар сабабли жамоанинг мусобақадаги илк ўйинини ўтказиб юборган ҳимоячи Рубен Диаш АҚШнинг Палм-Бич шаҳридаги "Gardens North County District Park" мажмуасида бўлиб ўтган машғулотларда умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Африка вакилларига қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар фаол тикланиш машқларини бажаришган бўлса, қолган ўйинчилар, жумладан Рубен Диаш ҳам майдонда тўлиқ шуғулланди.

Оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ тарзда ўтган машғулот жараёнида Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса ҳам иштирок этди.

Энди португаллар сешанба куни Жаҳон кубоги дебютанти Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sicnoticias