

Лининг таъкидлашича, Тоналининг юқори иш ҳажми, энергияси ва майдон марказидаги фаоллиги “Сити” учун фойдали бўлиши мумкин. Айниқса, Пеп Гвардиоладан фарқли равишда Энсо Мареска кўпроқ энергия талаб қиладиган футбол услубига таяниши кутилаётгани инобатга олинса, бундай профилга эга ярим ҳимоячи жамоа учун муҳим рол ўйнаши мумкин.
Мақолада Тонали ва Эллиот Андерсон жуфтлиги Мареска қўл остидаги “Челси”да Мойзес Кайседо ва Энсо Фернандес тандеми бажараётган вазифаларга маълум маънода ўхшаш бўлиши мумкинлиги қайд этилади.
Шу боис, гап айнан Тонали трансфери ҳақида кетмаётган тақдирда ҳам, “Манчестер Сити” Мареска даврида Родри типидаги классик плеймейкер таянч ярим ҳимоячисидан босқичма-босқич воз кечиб, кўпроқ ҳаракатчан, интенсив ва икки томонлама ишлайдиган ярим ҳимоячиларга урғу бериши мумкин деган тахмин пайдо бўлмоқда.



