

"Тўғрисини айтсам, ҳозир бу ўйин мени унчалик қизиқтирмаяпти! Биз кейинги босқичга чиқдик — буни уддалай олдик ва бу ажойиб, шунинг учун бу баҳс мен учун унчалик аҳамиятли эмас. Катта эҳтимол билан, улар бизни мағлуб этишади ва, катта эҳтимол билан, турнирда ғолиб чиқишади", — деди Холанд.
Норвегия терма жамоаси икки турдан кейин олти очко жамғариб, I гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Биринчи ўринда худди шундай олти очко билан Франция бормоқда. 26 июнь куни Франция ва Норвегия ўзаро баҳс олиб боришади.



