Кюрасао федерацияси ҳеч бир терма жамоа қилмаган ишни қилди

23 июн 2026, 15:21
Кюрасао терма жамоаси ЖЧга хотинлари ва фарзандларини бирга олиб келди.

Турнирда фақатгина шу жамоа улар билан бирга яшашга рухсат берди

Бошқа жамоалар футболчиларни ташқи дунёдан изоляция қилаётган бир пайтда, Курасао руҳий саломатликка эътибор қаратишни маъқул кўрди. Федерация футболчиларнинг яқинлари учун йўл ва яшаш харажатларини қоплаб берди. Фарзандли ўйинчиларга эса алоҳида хона ажратилган.

Жамоа шифокорининг сўзларига кўра, ушбу қарор Кюрасао халқининг асл моҳиятини акс эттиради: оила доимо бирга бўладиган илиқ ва қувноқ жамият.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›