UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12

Хамес Родригес ҳақида қизиқарли 5 маълумот Янгиликлар

Хамес Родригес ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Хамес Родригес ҳақида сиз билмаган 5 маълумотни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

1)  Хамес Родригес болалигида футболчи бўлишни мақсад қилган. Ўшанда у японча “Captain Tsubasa” мультфилмини томоша қилишни ёқтирган. Ушбу мультфилмнинг қаҳрамони нафақат футболчи сифатида, балки майдон ташқарисида ҳам ўрнак олса арзийдиган инсон.

2)  Родригесни ёши улғайгандан сўнг яна бир янги кумири, футбол оламида наъмуна бўлган инсон пайдо бўлади. У 3 карра олтин тўп эгаси Криштиану Роналду бўлади. Энг қизиғи, ҳозирги кунда колумбияликнинг португалиялик юлдуз билан ёнма-ён майдонда тўп тепиш ва машғулот ўтказиш имкони бор.

3)  Кўпгина лотинамерикалик футболчилар сингари Хамес ҳам пулдор оилада дунёга келмаган. У ёшлигидан оилавий қадриятларга кўпроқ эътибор берган. Шунинг учун ҳам биринчи маошига бобоси ва бувисига уй совға қилган. Кўп пул ишлаб топсада ўзини йўқотиб қўймаган. Ҳозиргача Ҳамес Родригес камтарин ва ҳалол инсон саналади.

4)  Хамеснинг турмуш ўртоғининг исми Даниэла бўлиб у “Арсенал” дарвозабони Давид Оспинани синглиси ҳисобланади. Даниэла ёшлигида профессионал волейболчи бўлган ва ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланган. Даниэла турмуш ўртоғи учун спортдан ҳам воз кечган.  Европага борганидан сўнг фақат ўзини оиласига бағишлаган.

5)  Замонавий футболчилар танасига татуировка чиздиришни ёқтириши ҳеч кимга сир эмас. Хамес Родригес ҳам қўлига қизи Саломеяни исмини чиздирган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика