UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  1 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  3 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  4 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  7 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1

Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди Янгиликлар

Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди

Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор мамлакат иккинчи дивизиони B Сериясида қатнашадиган Бразилиянинг "Атлетик" футбол клубининг янги хўжайини бўлди.

Бу ҳақда "Foot Mercato" хабар берди.

Клуб Сан-Жуан-дел-Рей шаҳрида (Минас-Жерайс штати) жойлашган. Келишувнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

1909 йилда ташкил этилган "Атлетик" камтарона ютуқларга эга – уларнинг ягона унвони - 2023 йилги Минас Жерайс Суперкубоги. 2025 йилда жамоа ўз тарихида биринчи марта Бразилиянинг иккинчи олий лигаси бўлган B Серияда ўйнамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор Португалия иккинчи дивизиони клуби "Алверка"нинг маълум улушларига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

-3   
15 май 18:25:46
Baxtiyor Nazarov
Endi Barsani sotvosa tugaydi Barsa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика