"Ал Аҳли" арманистонлик футболчини 20 млн еврога трансфер қилмоқда

28 июн 2026, 00:11
"Краснодар" ярим ҳимоячиси Эдуард Сперцян тез орада "Ал Аҳли"га ўтади, деб хабар бермоқда журналист Иван Карпов.

Манбага кўра, трансфер суммаси 20 миллион еврони ташкил этади, 26 ёшли футболчи Саудия Арабистони клуби билан "3+1" схемаси бўйича шартнома имзолайди ва мумкин бўлган бонуслар билан йилига 6 миллион евро олади. Футболчи келаси ҳафта Дубайда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Сперцян "Краснодар" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда "буқалар" сафида 42 та ўйинда 14 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ ОАВда Сперцянга Италиянинг "Комо" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: t.me/karpinside