Саудия клуби "Пахтакор" футболчисига қизиқмоқда

Оқил Абдубарноев
27 июн 2026, 22:00
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.

Championat.asia нашри бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, унинг хизматларига Саудия Арабистони Пролигаси иштирокчиси "Ал Таавон" клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Маълумотларга кўра, жамоа бошқарувига янги тайинланган сербиялик мутахассис Зарко Лазетичнинг шахсан ўзи Бозоров вариантини кўриб чиқмоқда. Янги бош мураббий жамоанинг ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш, шунингдек, ҳужумлардаги креативликни ошириш мақсадида ўзбекистонлик футболчининг номзодига тўхталган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: t.me/PenaltyNarzulla